• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шоира Кажол, Гарвардда ўқиган Карина, парҳезни жини суймайдиган Айшвария — ҳинд актрисалари ҳақида сиз билмаган 15 та факт

    Баъзи ҳинд актрисаларининг исмларини болаликдан биламиз. Бошқалар бизга яхши таниш, чунки улар журнал муқоваларини тарк этмайди ва нафақат ҳинд киносини, балки Голливудни ҳам забт этган. Бу актрисалар нафақат истеъдодли, балки ўзига хос услуб ва жозибага ҳам эга.

    Айшвария Рай

    Фото: Getty Images

    Кўпчилик таниқли актриса Айшвария Рай актрисалик фаолиятини 1994 йилда “Дунё гўзали” танловидаги ғалабасидан кейин бошлаган деб ўйлайди. Аммо қиз ўша пайтга қадар фильмларда рол ўйнаш учун камида 4 та таклифга эга эди. Унинг иштирокидаги “Девдас” (2002) картинаси минг йилликнинг энг яхши фильмларидан бири сифатида тан олинган.

    Айшвария соғлом овқатланиш тарафдори бўлса ҳам парҳезни ёқтирмаслигини тан олади. Экзотик лолаларнинг турларидан бири унинг номи билан аталган.

    Фрида Пинто

    Фото: Getty Images

    Фрида Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳрида туғилган бўлса-да, ота-онаси асли португалиялик. Унинг фамилияси португал тилида “қушча” деган маънони англатади. Қиз 11 ёшида актриса бўлишни хоҳлайди. Аммо карьерасини бошлашдан олдин 2 йил профессионал модел сифатида ишлаган.

    “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Харобадан чиққан миллионер” фильмидаги бош қаҳрамоннинг севгилиси роли унга оламшумул машҳурлик келтиради. Шундан сўнг истеъдодли қиз ўзини кўп қиррали актриса сифатида кўрсатади, “Маймунлар сайёрасининг юксалиши” фантастик фильмида ва Вуди Алленнинг комедик драмасида рол ўйнайди. Тез орада “Жаноб Малколм рўйхати” тарихий драмаси экранга чиқади, унда Фрида бош ролни ўйнаган.

    Приянка Чопра

    Фото: Getty Images

    Приянка Чопра — нафақат Болливудда, балки Голливудда ҳам машҳур актриса. Мактабни битиргач, у дастурчи ёки психолог-криминалист бўлишни хоҳлайди. Аммо 2000 йилда “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритиб, актрисаликка ўқийди ва кинодаги фаолиятини бошлайди.

    “Куантико” фильмида бош ролни ижро этишдан олдин Приянка поп юлдузи эди. У Ҳиндистонда муваффақият қозонган бир нечта мусиқий синглларни чиқаради. Айтганча, Чопра актриса Софи Тёрнернинг овсини. Ахир, уларнинг турмуш ўртоқлари мусиқачи ака-ука Ник ва Жо Жонас.

    Карина Капур

    Фото: Getty Images

    Карина машҳур ҳинд режиссёри Раж Капурнинг набираси. Айтганча, машҳур бобо унга Сидхима деб исм қўймоқчи бўлган. Аввалига қиз актриса бўлишни хоҳламаган, ҳатто Гарвардда микрокомпьютерлар ва ахборот технологияларини ўрганган. Аммо бир мунча вақт ўтгач, Карина актёрлик сулоласини давом эттиришга қарор қилади.

    Унинг иштирокидаги машҳур фильмлар жуда кўп — “Уч телба”, “Дўст бўлиб қоламизми?”, “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” шулар жумласидан. Актриса 2 та автобиографик китоб ҳам ёзган.

    Кажол

    Фото: Getty Images

    Кажол Девган ҳам актёрлар сулоласининг давомчиси, сулоланинг 4-авлоди. Айшвария Рай билан бирга у Болливуднинг энг машҳур актрисаларидан бири ҳисобланади. Унинг иштирокидаги энг машҳур фильмлар “Менинг исмим Хон”, “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади”, “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” ва “Ўғирланмаган келин”.

    1999 йилда юлдуз актёр ва режиссёр Ажай Девган билан турмуш қурган, эр-хотиннинг 2 фарзанди бор. Кажол бўш вақтини хайрия ишларига бағишлайди ва шеър ёзади.

    Сушмита Сен

    Фото: Getty Images

    Сушмита “Коинот гўзали” унвонини қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик. Бу мукофотга 1994 йилда 18 ёшдалигида эришади. Бир неча йил ўтгач, у актриса сифатида иш бошлайди. Сушмитанинг энг катта муваффақияти машҳур актёр Шоҳрух Хоннинг севгилиси ролини ўйнаган “Мен ёнингдаман-ку” жанговар фильмидаги иштироки бўлди.

    Алия Бҳатт

    Фото: Getty Images

    Алия Бҳатт режиссёр Маҳеш Бҳатт ва актриса Сония Раздан оиласида туғилган. У ўсмирлик чоғидаёқ кинода муваффақиятга эришган. “Учиб кетаётган Панжоб”даги роли учун Алия “Энг яхши аёл роли” номинациясида Ҳиндистон “Оскари”ни олади. 2022 йилда у Раж Капурнинг набираси Ранбирга турмушга чиқади.

    Фильмлардаги фаолиятидан ташқари, Алия Бҳатт атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кампанияларида иштирок этади. Шунингдек, ўзининг аёллар кийимлари брендини ишлаб чиққан. Унинг иштирокидаги сўнгги фильмлардан бири — “Гангубай Катавади” Берлин кинофестивалида намойиш этилди.

    Прити Зинта

    Фото: Getty Images

    “Ўткинчи дунё” ва “Салом Намасте” фильмларининг юлдузи инглиз ва жиноий психология бўйича имтиёзли дипломга эга. Унинг актриса сифатидаги фаолияти шоколад рекламаси билан бошланган.

    Актрисанинг қаҳрамонлари ҳинд фильмлари қаҳрамонлари ҳақидаги умумий қабул қилинган ғояни ўзгартирмоқда. Жумладан, “Енгилтак қиз” фильмида у турмушга чиқмасдан ҳомиладор бўлган қиз ролини ўйнаган.

    Рани Мукержи

    Фото: Getty Images

    Рани оиласининг кўплаб аъзолари фаолиятини кино билан боғлаб, режиссёр, актёр, продюсерлик қилишади. “Оиламизда жуда кўп актрисалар бор эди, шунинг учун дастлаб мен бошқа одам бўлишни хоҳлардим”, — деб эслайди қиз.

    Шунга қарамай, Рани фильмларда рол ўйнашни бошлайди ва ҳатто Болливуднинг энг яхши актрисалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда у кинодан ташқари хайрия ишлари билан ҳам шуғулланиб, аёллар ва болалар муаммоларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Дипика Падуконе

    Фото: Getty Images

    Машҳур ҳинд актрисаси Данияда туғилган, бир йилдан сўнг унинг оиласи Ҳиндистонга кўчиб ўтади. 2018 йилда Дипика йилнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилади. Қиз ўз карьерасини “Коктейл” ва “Ченнай экспресс” каби романтик комедияларда қатнашишдан бошлаган. Тез орада актриса “Стажёр” комедиясининг ҳинд ремейкида ҳам кўриниш беради.

    Дипика таниқли режиссёр Раж Капурнинг набираси билан муносабатда бўлган, бироқ йигит унга бир неча бор хиёнат қилганидан кейин улар ажралишади.

    Ҳема Малини

    Фото: Getty Images

    Эгизак опа-сингиллар ҳақидаги машҳур фильм “Зита ва Гита” юлдузи Ҳема Малини классик ҳинд рақсларидан бири — бҳаратнатям техникасини яхши ўзлаштирилган. Аммо актриса бугун бу рақслар омма орасида унчалик машҳур эмаслигидан афсусда.

    Фото: Getty Images

    Ҳақиқий ҳаётда ҳам Ҳема Малини “Зита ва Гита" фильмидаги партнёрларидан турмуш қуриш таклифини олади. Шифокор ролини ўйнаган Санжив Кумар қизнинг ота-онасидан турмуш қуриш учун фотиҳа сўрайди, қизнинг ўзи ҳам рози бўлгандек эди. Бироқ суратга олиш жараёнида актриса бошқа ҳамкасби — ўша пайтда 4 фарзанднинг отаси Дҳармендрани севиб қолади. Ҳема ва Дҳармендранинг никоҳидан Аш ва Оҳан исмли 2 қизи бор. Улар ҳам ота-онасининг изидан бориб, фильмларда ҳам рол ўйнашни бошлади.

    24.08.2023, 20:45   Изоҳ (0)   18459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Омманинг нафратига чидаш осон бўлмаган”. Оналикни карьерасидан афзал кўрган Айшвария Рай шов-шувга сабаб бўлган қоматидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

    17.08.2023, 10:36

    Хоҳламасангиз ҳам йиғлайсиз: жаҳон киносининг энг ғамгин драмалари

    24.08.2023, 18:03

    Ғайриоддий монархия: Япония қироллик протоколининг 6 та энг ғалати қоидаси

    23.08.2023, 16:57

    Эрта келган шон-шуҳрат, ноқонуний ўғил ва даҳшатли касаллик — италиялик қўшиқчи Тото Кутуньонинг ҳаёти қандай кечган?

    24.08.2023, 11:25

    Қандай қилиб банкдаги можаро Шарлиз Тероннинг Голливудни забт этишига сабаб бўлган?

    24.08.2023, 18:44

    Комиссар Каттани образи билан танилган актёр ҳозир қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

    24.08.2023, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.