Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун 114 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги сайтидаги пресс-релизда маълум қилинди.
Ажратилган маблағга Норвегиянинг Конгсберг мудофаа компаниясидан 72,1 миллион долларга дронларга қарши кураш тизимлари сотиб олинади.
Икки шартнома бўйича ҳаво мудофааси ускуналари — CОRТЕХ Тyphon тизимлари сотиб олинади. Улар машинага ўрнатилади. Ушбу тизимлар ёрдамида дронларни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш мумкин бўлади.
Шартномалар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш халқаро жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Умуман олганда, Украинага ёрдам кўрсатиш халқаро жамғармасида Дания, Исландия, Литва, Норвегия, Швеция, Нидерландия ва Буюк Британиядан олинган маблағлар ҳисобига 797 миллион доллар тўпланган. Бундан ташқари, Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун 2023 йилда алоҳида 2,9 миллиард доллар ажратган.
Изоҳ (0)