Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 500 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1097 нафардан ортиқ вояга етмаганлар турли оғирликдаги жароҳатлар олган.
“Бу рақамлар якуний эмас. Уларни уруш жойларида, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда аниқлаш ишлари давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Донецк вилоятида 485, Харьковда 298, Киевда 129, Херсонда 118, Запорожьеда 99, Николаевда 97, Днепропетровскда 94, Черниговда 71 ва Луганскда 67 нафар бола жабрланган.
Изоҳ (0)