• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Маск собиқ Twitter рамзлари ва буюмларини аукционда сотмоқчи (фото)

    Миллиардер Илон Маск Twitter компанияси номини Х’га ўзгартирганидан бир неча ҳафта ўтиб, компаниянинг собиқ рамзий белгилари ва бошқа буюмларини кимошди савдосига қўймоқда, деб хабар берди BBC.

    Фото: Getty Images

    Кимошди савдоси “Twitter ребрендинги: ёдгорлик, санъат асарлари, офис активлари ва бошқаларнинг онлайн аукциони!” деб номланади. Таклиф этилаётган 584 та лот орасида кофе столлари, катта ўлчамдаги қуш қафаслари ва тармоқда энг кўп лайк йиғган суратлар бор.

    Шунингдек, рўйхатда ўнлаб стол-стуллар, DJ кабинаси ва битта гуруҳни жиҳозлашга етарли мусиқа асбоблари мавжуд. Улар орасида гитаралардан тортиб барабан тўпламлари ва овоз кучайтиргичларгача, контроллер, миксерлар ва динамикларни кўриш мумкин.

    Фото: Heritage Global Partners 

    Аукционга қўйиладиган Twitter белгиларидан бири ҳали компаниянинг Сан-Франсискодаги штаб-квартирасида ўрнатилган турибди. Харидор тегишли рухсатнома асосида уни ўша ердан олиб кетиши мумкин.

    Аукционга Twitter’да машҳур бўлган иккита суратнинг мўйқаламда чизилган расми қўйилади. Биринчиси — Эллен Дегенереснинг 2014 йилги Академия мукофотларида олинган машҳур селфиси. Иккинчиси — 2012 йил ноябрь ойида АҚШ президенти Барак Обама қайта сайланганидан сўнг Twitter’га жойлаган сурати. Ўша пайтда ушбу сурат платформанинг энг кўп лайк йиғган твитига айланган.

    Фото: Heritage Global Partners 

    Heritage Global Partners аукцион уйи маълумотларига кўра, ҳар бир лот учун минимал таклиф 25 долларни ташкил қилади.

    Фото: Скриншот

    Савдолар 12 сентябрда бошланади ва икки кун давом этиши режалаштирилган.

    2022 йилда Twitter компаниясини сотиб олганидан бери Маск харажатларни камайтириш мақсадида минглаб иш ўринларини қисқартирди. Йил бошида Twitter Сан-Франсискодаги бош қароргоҳидаги юзлаб буюмларни аукционга қўйганди.

    Компаниянинг машҳур қуш логотипи ҳайкали энг юқори таклифни олиб, 100 000 долларга сотилган.

    Twitter Х’га ўзгарди

    24 июль куни Twitter ўз логотипини кўк қушдан Х ҳарфи тасвирланган белгига ўзгартирди. Маск Twitter номини Х деб ўзгартириш режалари ҳақида 1 июнь куни гапирганди. У келажакда ижтимоий тармоқнинг функционал имкониятлари кенгайиши, шу сабабли Twitter бренди бунга мос тушмаслигини айтган. Шунингдек, у янгиланадиган платформада эски Twitter’га қараганда узунроқ постлар, видеолар чоп этиш, хабарлар алмашиш ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкони бўлишини маълум қилган.

    10.08.2023, 18:15   Изоҳ (0)   7121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маск янгиланган Twitter’ни дунёдаги энг қиммат брендга айлантиришга ваъда берди

    26.07.2023, 09:44

    АҚШда Twitter офиси томига янги логотип ўрнатилгани устидан текширув бошланди

    29.07.2023, 20:12

    Байденнинг ўғли қозоқ ва рус олигархларидан пул олган — ОАВ

    10.08.2023, 18:10

    Кулеба: “Биз Путин ва Зеленскийни ҳеч қачон бир стол атрофида кўра олмаслигимиз аниқ”

    10.08.2023, 17:43

    Европа Иттифоқидаги украиналик қочқинлар сони 4 миллиондан ошиб кетди

    10.08.2023, 17:05

    Германия ҳукумати Ангела Меркель канцлер лавозимидан кетганидан сўнг ҳам унинг сочи ва макияжи учун 55 минг евро сарфлади

    10.08.2023, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.