Тошкент шаҳар ҳокимининг 8 августдаги қарори билан пойтахтга тегишли қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатишнинг янги тарифлари белгиланди.
Унга кўра, мусулмонлар учун битта гўр қазиш нархи ҳажмига кўра 60—150 минг сўмни ташкил қилади. Бошқа дин вакиллари учун гўр қазиш нархи эса 60-120 минг сўм этиб белгиланган.
Мусулмонлар учун битта тобут тайёрлаш нархи 220 минг сўмдан 1 миллион 560 минг сўмгача этиб кўрсатилган. Унинг нархи қандай ёғоч хом ашёси (қарағай, терак дарахти)дан тайёрланганига қараб ҳам фарқ қилади.
Рақамли устунча нархи ўлчамига қараб 40-50 минг сўмни ташкил этади.
Уларнинг батафсил нархи билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин:
Ҳужжатда қайд этилишича, янги тарифлар қабр қазиш ва маросим хизматлари учун харид қилинадиган хом ашё (тобут учун тахта, мих, ёқилғи, мой ва бошқалар) маҳсулотларининг нархлари ҳамда ишчи ходимларга тўланадиган маошда қийинчиликлар юзага келаётганини инобатга олиб тузилган.
Изоҳ (0)