• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишини қандай қўллаб-қувватламоқда

    Иқлим ўзгариши аллақачон бутун дунё бўйлаб инсонларнинг ҳаётига таъсир қилмоқда. The Economist Intelligence Unit (the EIU) томонидан ишлаб чиқилган янги асосга кўра, 2050 йилга бориб, иқлим ўзгариши туфайли глобал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3 фоизга камаяди.

    Келажакдаги истиқболлар хавотирли ва Ўзбекистон бундан мустасно эмас. Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон икки карра денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатдир. Шунинг учун у асосан қурғоқчил иқлимга эга бўлиб, бу иқлим ўзгаришининг мамлакатга таъсирини янада кучайтиради.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашининг маълумотларига кўра, аср охирига бориб Марказий Осиёда ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан ошиши, экстремал иқлим ҳодисалари тез-тезлиги ва аллақачон қуриб қолган ҳудудларда ёғингарчилик камайиши кутилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам иқлим ўзгаришига асосий ҳисса қўшувчилардан бири, ҳам унинг оқибатларидан энг кўп жабр кўраётган соҳадир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (UN FAO) маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги тизими ҳозирги вақтда иссиқхона газлари чиқиндиларининг учдан бир қисмини ишлаб чиқаради ва атроф-муҳитга янада кенгроқ салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, чорвачилик соҳаси иссиқхона газлари чиқиндиларининг катта қисми учун жавобгардир. Бошқа томондан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишчилар иқлим ўзгариши оқибатлари олдида энг заиф бўлганлар қаторига киришади.

    Оъзбекистонда иқлим оъзгариши боъйича янги тадқиқот

    2022 йилда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Европа Иттифоқининг Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа билимларини ошириш дастури (ASК) томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига таъсири ўрганилди. Тадқиқот Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилди.

    Тадқиқот учун уларнинг мутахассислари республиканинг иқлими ҳар хил бўлган учта ҳудудини танладилар: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари. AquaCrop, СPHН ва WЕAP моделларидан фойдаланган ҳолда улар 2059 йилгача ушбу ҳудудлардаги асосий экинлар, боғдорчилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигидаги суғориш сувларига тўртта сценарий – ўртача, иссиқ-қуруқ, илиқ-нам ва қуруқ иқлим ўзгариши таъсирининг прогнозларини ишлаб чиқдилар.

    Уларнинг натижалари шуни кўрсатдики,

    • 2050 йилга бориб ҳарорат 1 дан 2,5 даражага кўтарилади,
    • ёғингарчилик миқдори +/-20% га ўзгаради,
    • ойлик суғориш учун сув эса 20-35% га камаяди.
    • Картошка ҳосилдорлиги 2050 йилга келиб 50% гача камайиши мумкинлиги аниқланди.
    • Пахта, ғалла, олма, картошка ва помидор ҳосилдорлиги 12-50 % га камайиши кутилмоқда.
    • Илиқ нам сценарийсининг таъсири юмшоқроқ, аммо барибир ҳосилнинг 10% пасайишини кўрсатди.
    • Табиий яйлов ва беда ҳосилдорлиги кўп ҳолларда юқори бўлиши кутилмоқда, айниқса беда экини иқлим ўзгаришига чидамли эканлиги аниқланди.

    Шунга қарамай, Қашқадарёдаги қуруқ яйловларнинг ҳосилдорлиги иссиқ-қуруқ сценарийсида ҳам 50 фоизга камайиши мумкин. ASK Facility гуруҳи раҳбари Адриан Нилнинг айтишича, 

    “Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилаётган ушбу майдонларнинг 50% дан ортиғи, агар оқибатларни юмшатиш ёки мослаштириш чоралари кўрилмаса, келгуси 20-30 йил ичида ҳосилдорликнинг сезиларли камайишига дуч келади.”

    Иқлим ўзгаришини яна кун тартибига қўйиш

    Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг тўққизта устувор йўналишларидан бири “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш” деб белгиланган. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ҳаракат қилиш зарурлигини эътироф этган Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришига қарши курашни ўзининг устувор вазифаси қилиб белгилаган. Масалан, яқинда қабул қилинган Европа Яшил келишувининг мақсадларидан бири 2050 йилга келиб углерод нейтраллигига эришишдир. Бу мақсадга эришишнинг муҳим йўлларидан бири фермерликни биологик хилма-хиллик ва иқлимга мосроқ қилишдир. Иқлимга мос келадиган амалиётларни тўғри жорий этиш орқали фермерлик нафақат иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириши, балки углеродни секвестрлаши, биологик хилма-хилликни ошириши ва экотизимларни қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин.

    Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлиги орқали иқлим ўзгариши каби эътибордан четда қолган масалаларни яна кун тартибига қўйишга ёрдам бермоқда. Бу соҳадаги кўп йиллик тажрибасини ҳисобга олсак, у сиёсат бўйича маслаҳатлар ва техник маълумотлар учун ажойиб манба ҳисобланади.

    “Табиий ресурслардан самаралироқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кўришимиз зарур, бунинг учун ҳамкор давлатларнинг ёрдами ва илғор тажрибасидан фойдаланишимиз зарур. Бу амалиётлар қаторига Европада ишлаб чиқилган, ресурслардан энг барқарор ва самарали фойдаланиш мумкин бўлган амалиётлар киради”, - дейди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев.

    Жумладан, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ASК Facility 2020 йилдан буён Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда техник кўмак кўрсатиб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ASК Facility “Қишлоқ хўжалигидаги иқлим хавфи ва мослашувини баҳолаш” таҳлилий ва маслаҳат дастурини ишга туширди. Ушбу дастур иқлим ўзгаришининг потенциал таъсирини таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаси учун мослашув ва оқибатларни юмшатиш чораларини ишлаб чиқиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторининг маҳсулдорлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган.

    “Сув ва тупроқ каби табиий ресурслардан барқарор фойдаланишга йўналтирилган изчил миллий сиёсат асосини яратиш, шунингдек, далилларга асосланган материалларни тақдим этувчи маълумотлар ва ахборот тизимларини тўғрилаш ҳамда аҳоли, хусусий сектор ва давлат органларининг иқлим ўзгариши ҳақидаги хабардорлигини ошириш жуда муҳим.”, - дейди Адриан Нил, ASК Facility гуруҳ раҳбари.

    Иқлим бўйича оқилона амалиётларни тадбиқ этиш

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг ўзи ҳам Европа Иттифоқи мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган. Стратегиянинг қабул қилинган баъзи чора-тадбирлари фермерларнинг иқлимга мос технологияларни ўзлаштирган ер гектарлари сонини кўпайтиришига олиб келди: 2017 йилдаги нол гектардан 2020 йилдаги 200 минг гектаргача. Тавсия этилган чора-тадбирлар мевали дарахтларни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш ва ўғитлардан янада оқилона фойдаланишни ўз ичига олади. Ушбу ўзгаришлар экин етиштиришда кўпроқ хилма-хилликни рағбатлантиришга ёрдам беради ва шунинг учун фермерларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар таъсирига чидамлилигини оширади.

    Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун Кўп йиллик индикатив дастурига (2021-2027) кўра, рақамли воситалар ва Европа Иттифоқининг сунъий йўлдош маълумотлари билан улашиш, шунингдек, иқлим бўйича ақлли амалиётларда, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишни яхшилаш ҳамда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарларга чидамлиликка ёрдам беради. Европа Яшил келишуви ва унинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бўйича стратегияси, “Фермадан вилкагача” стратегиясига мувофиқ, қўшимча салоҳиятни ошириш ҳаракатлари инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилашга, иқлимга мос яшил инвестицияларга ва аёллар ҳамда ёшлар учун яшил молиядан фойдаланишни осонлаштиришга қаратилган бўлади.

    Ниҳоят, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашнинг устувор йўналиши чорвачилик соҳасидир, чунки у иқлим ўзгаришига катта ҳисса қўшмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг FAO тадқиқотига кўра, барча антропоген иссиқхона газлари чиқиндиларининг 14,5 фоизи чорвачилик маҳсулотларидан чиқади. 2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқининг техник кўмагида чорвачилик бўйича янги стратегия ва йўл харитасини тайёрлади. Стратегия янада мустаҳкам, инклюзив ва барқарор чорвачилик соҳасига йўл очади. Бу нафақат иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга ёрдам беради, балки Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

    Иқлим ўзгаришига ечим топиш учун биргаликда ишлаш

    Иқлим ўзгариши жуда катта муаммо бўлиб, уни ҳеч бир муассаса ва ҳеч бир шахс ёлғиз ҳал қилишга умид ҳам қила олмайди. Адриан Нил таъкидлаганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирни юмшатиш учун Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги тармоқлари ва халқаро ҳамкорлар каби турли шериклар билан ҳамкорлик қилиши керак.

    “Европа Иттифоқи кўмагида биз ушбу ҳамкорларни давра суҳбати орқали муаммоларни топилмаларни муҳокама қилиш ва кейин … Сиёсатни ўзгартиришга олиб келиши мумкин бўлган қонунчилик базасини тайёрлаш учун бирлаштиришга ҳаракат қилдик. Ва энг муҳими, турли минтақалардаги ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ушбу асос доирасида қандай пилот ҳаракатлар бошлаш мумкинлигини кўришга ҳаракат қилмоқдамиз”.

    Улар 2023 йилда ушбу пилот ҳаракатларга амалий ёнадшишни мақсад қилган бўлсалар, 2024 йилда иқлим ўзгаришининг келажакдаги оқибатларини юмшатиш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг исиб бораётган иқлимга яхши мослаша олиши учун ҳақиқий натижаларга олиб келади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    04.08.2023, 18:00   Изоҳ (0)   6482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муваффақиятли талабалар учун Vivobook S 15 OLED ноутбуки: 2023 йил янгилиги нимаси билан эътиборни тортади?

    04.08.2023, 16:30

    Вақт синовидан ўтган ишонч — Alfa Invest Ўзбекистон суғурта бозоридаги 20 йиллик самарали фаолиятини нишонламоқда

    04.08.2023, 12:00

    Uzbekistan Airways билан Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларига!

    04.08.2023, 10:30

    Молиявий эркинлик сари йўл: Payme хориж бестселлерини ўзбек тилига таржима қилди ва уни вилоятлар бўйлаб бепул тарқатди

    03.08.2023, 16:30

    Замонавий Huawei nova Y91 – арзон нарх эвазига жуда кўп смартфон

    03.08.2023, 13:30

    Имкониятни бой берманг: тез орада III Меъмор//2023 архитектура кўрик-танловига аризалар қабули якунланади

    01.08.2023, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.