Давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ҳокимиятдан ағдарилган Нигер президенти Муҳаммад Базумнинг қўшни Чад президенти билан учрашуви акс этган сурат намойиш қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Чад президенти Маҳамат Идрисс Деби Нигерга дипломатик вакил сифатида президент қароргоҳида сақланаётгани тахмин қилинаётган Муҳаммад Базум ва давлат тўнтариши ташкилотчилари билан суҳбатлашиш учун келган.
Деби “жиддий сиёсий инқироз даврида ... қўшни давлатни ларзага келтираётган инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини ўрганиш учун” келганини айтган.
Шунингдек, у давлат тўнтариши раҳбари, Нигер президент гвардияси бошлиғи генерал Абдураҳаман Тчиани ҳам жилмайиб турган ва ҳарбий кийимда тушган суратни жойлаган.
Аскарлар президентни ҳокимиятдан четлатишга муваффақ бўлганини даъво қилмоқда, аммо ҳокимият учун кескин кураш давом этмоқда. Қўшни давлатлар ва халқаро ҳамкорлар янги раҳбариятни тан олишдан бош тортган ва Базумнинг қайта тикланишини талаб қилган.
Изоҳ (0)