Польша Ўзбекистонга 449 та сунъий нафас бериш аппаратларини беғараз юборди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Қайд этилишича, “Bellavista” ИВЛ аппаратлари Швейцарияда ишлаб чиқарилган бўлиб, болалар ва катталар учун мўлжалланган. Ушбу замонавий тиббиёт техникалари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти шифохоналарига юборилади.
20 июль куни Ўзбекистонга жўнатилган учта юк машинасида жами 449 та шундай аппаратлар бўлиб, уларнинг умумий қиймати 4,5 миллион долларни ташкил этади.
Польша 2020 йилда Ўзбекистонга 300 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами — шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ўлчаш мосламалари ва COVID-19’га қарши кураш учун мўлжалланган дори-дармон воситалари юборганди.
Изоҳ (0)