Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 25 июль куни айрим туманлардаги қатор кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Сергели тумани: “Ноғайқўрғон” ва “Қубайтепа” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Кўксарой” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Шунингдек, Олмазор тумани Келес йўли кўчасида йўл қурилиш дастури бўйича ушбу манзилда 3 дона ўрта босимли ГТПни йўл кенгайтириш сабабли хавфсиз жойга кўчирилади.
Ушбу ишларни бажаришда 25 июль куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- “Аҳил”, “Янги Тошкент”, “Пахта”, “Мояриқ”, “Ғани Агзамов”, “Гуруч ариқ” МФЙ.
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли 2023 йил 20 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларида, 15 июлда эса Яшнобод ва Учтепа, 21 июлда Яккасарой ва Яшнобод туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)