• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу жин кўчаларда қиз ҳам беролмайсиз, келин ҳам ололмайсиз деди”. Президент билан юзлашиб, муаммоси ҳақида гапирган тошкентликлар

    Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 21 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Хастимом” маҳалласида бўлди. Давлат раҳбари маҳалладаги хонадонларда бўлиб, аҳолининг яшаш шароитини кўрди. Одамлар билан самимий суҳбатлашди. “Дарё” мухбири президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда бўлганларни саволга тутди.

    Президентимиз билан суҳбатимиз юморга бой бўлди. Уларнинг “бу жин кўчаларда қиз ҳам беролмайсиз, келин ҳам ололмайсиз”, дея “барча шароитларни яратиб берамиз деганлари”, бизга жуда ёқди. Давлат раҳбари ҳар биримиз билан суҳбатлашар экан, “нима муаммо борлигини ўзингизнинг тилингиздан эшитиш учун келдим”, деди. Президентимиз билан суҳбат шу қадар оддий ва самимий эдики, мен ҳатто телевизордаги Саида Раметованинг “Ачовотданми, қизимни бермайман”, деган гапларигача эсладим. Президентимиз бу ҳолатга кулиб, “тўғри айтасиз”, дедилар, — дейди давлат раҳбари билан суҳбатда бўлган Шоҳида Нишонова.
    Шоҳида Нишонова.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев эски шаҳар аҳолисининг оддий ва самимийлигини, сабрлилигини айтиб, муаммолар ҳақида ҳам сўраган.

    Бизнинг кўчамизда канализация тизими йўқлигини, шароитимиз оғир, кўплаб хонадонларда икки-уч нафар келинлари билан сабр қилиб яшаб келаётганини айтдим. Президентимиз бунга жавобан аҳолига шароит яратиб берилишини, айниқса ёшларнинг алоҳида яшашлари учун имконият яратиб берилишини билдирди. Ҳар бир муаммоимизни сабр билан эшитиб, биз билан оддий одамлардек самимий суҳбат қилишларини кўриб, хурсанд бўлдим. Шахсан мен ўзимни бахтли ҳисоблайман. Президент билан суҳбатлашиб, муаммоларимни айтдим. Шу сабабми ҳаяжондан кечаси билан ухлолмай чиқдим, — дейди суҳбатдош.

    Шоҳида опанинг айтишича, давлат раҳбарининг эски шаҳарга ташрифи аҳолининг кайфиятини кўтариб, ҳар бир хонадонда байрамона кайфият пайдо бўлишига олиб келган.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Маҳалламизга келган президентимиз йўлма-йўл ҳамма билан бирма-бир сўрашиб чиқди. Нуронийлар билан самимий суҳбат қурди. Бу бизга куч бериб, кайфиятимизни кўтарди, — дейди суҳбатдош.

    Президент билан кўришган Исмоғил ота Саидмаҳмудовнинг айтишича, давлат раҳбарининг одамлар билан самимий суҳбати ва ҳар хонадонга кириб, муаммолар ҳақида сўраши бошқа раҳбарларнинг ҳам ижобий хулоса қилишига сабаб бўлиб, уларни халқ билан яқинлаштиради.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Президентимиз маҳалламизга келар экан, энг аввало мени мақтаманг, барчаси ҳақида рўйи-рост гапиринг дея алоҳида урғу берди. Биз ҳам шу сабаб барча гапни очиқ ойдин гапирдик. Суҳбат жуда самимий ва кулгига бой бўлди, — дейди Исмоғил ота Саидмаҳмудов.
    Исмоғил ота Саидмаҳмудов.
    Фото: “Дарё”

    Отахоннинг айтишича, давлат раҳбари муаммо ҳақида сўрагач, маҳалла аҳолиси кўчалар жуда торлигини, кичкина уйларда 4-5 та оилалар яшаётганини айтиб, ёрдам сўраган. Президент бунга жавобан маҳалла аҳолиси яшаётган ва хонадон вакиллари рози бўлса, тор жойдаги уйлар бузилиб, янгиланишини айтган. Уйимиз ўзимизга маъқул деганларга эса ўз уйи қолдирилади деган.

    “Хастимом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саноат Яҳёеванинг маълумот беришича, у президент билан мулоқотда Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган пайтда “Хастимом” мажмуаси қурилишига шахсан ўзи бош-қош бўлганини, ҳудудни ободонлаштиришда у кишининг ҳиссаси катта бўлганини эслатган.

    Саноат Яҳёева.
    Фото: “Дарё”
    Президентимиз Бош вазир бўлган пайтда “Хастимом” мажмуаси қурилишига шахсан ўзлари бош-қош бўлганди. Мен ўша пайтда маҳалла идорасида котиба бўлиб ишлардим. Ўшанда Шавкат Мирзиёевнинг кечани кеча кундузни кундуз демай ишлашларини, ғайратларини кўриб, яхши хислатларини ўрганганимни айтдим. Аввалдан таниганим, кўрганим, ўша пайтда бирга ишлаганим учунми давлат раҳбари билан суҳбатимиз анчайин самимий бўлди, — дейди МФЙ раиси Саноат Яҳёева.

    Президент ахборот хизматининг ёзишича, “Хастимом” маҳалласида 1 минг 500 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланади.

    Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари амалга оширилмоқда. Йўллар, муҳандислик тармоқлари таъмирланиб, хонадонларга файз кирмоқда. Бу маҳаллани ҳам “Обод хонадон” дастури асосида яхшилаш кўзда тутилмоқда, — дейилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарда.
    22.07.2023, 16:49   Изоҳ (0)   12472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

    22.07.2023, 15:42

    Тошкент вилоятида хонадонида яширин нарколаборатория ташкил этган шахслар ушланди

    22.07.2023, 15:22

    Сирдарё вилоятининг икки туманига янги ҳоким тайинланди

    22.07.2023, 14:49

    Ўзбекистонда магистратурага қабулда вазирлик тасдиқламаган айрим халқаро сертификатлар ҳам ҳисобга ўтадиган бўлди

    22.07.2023, 14:27

    “Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендияси берилади” — Амрилло Иноятов

    22.07.2023, 14:08

    Хитойдан Қашқадарёга 100 та автобус олиб келинади

    22.07.2023, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.