“Ўзгидромет” 22–23 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бир оз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат 37-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача иссиқ бўлади.
Кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади.
Тошкентда 22–23 июль кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат шанба ва якшанба кунлари 38-40 даража бўлади.
Изоҳ (0)