• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Гуноҳларим кўплигини ўзим биламан” — оиланинг 19-фарзанди бўлиб туғилган ва уч марта уйланишга мажбур бўлган Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов 77 ёшда 

    Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ижоддан бахтини топган, аммо шахсий ҳаётида кўплаб қийинчиликларга учраган. Бугунги кунга келиб, уни ҳам ўзбек киносининг тирик афсоналаридан бири дейиш мумкин. Боиси, у кўплаб устоз санъаткорлар билан бир саҳнада ижод қилган. Ҳатто Шукур Бурҳоновнинг назарига тушиб, шогирд бўлиш бахти ҳам унга насиб этган.

    “Оиламизда 22 та фарзанд бўлган”

    Эркин Комилов 1946 йили Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида дунёга келган. Куфа қишлоғи Ўшга яқин, Андижон марказидан эса 30 км узоқликда жойлашган. Отаси Комил қори ўз даврининг илмли инсонларидан бири бўлган. 

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — Урушдан кейинги қийинчилик йилларида дунёга келганман. У йиллари тиббиёт ҳам ҳаминқадар бўлган. Отамнинг айтишича, мен оиланинг 19-фарзанди бўлганман ва мендан аввалги барча опа-акаларим касаллик сабаб вафот этишган. У пайтларда сувчечак ва қизамиқ билан ҳам болалар нобуд бўларди. Мен туғилгач, одамлар дадамга Худойберди деб исм қўйишни маслаҳат беришган. Аммо отам “Ўғлим эркин туғилди, минг шукр, исмини ҳам Эркинжон деб қўйсам”, деган экан. Мендан кейин яна уч фарзанд дунёга келган, — дейди Эркин Комилов.

    “Болаликдаги қийинчиликлар...”

    Ижодкор болалик йилларидаги қийинчиликлар ва отаси беркитиб китоб ўқиганини кўргани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — У пайтларда ростмана мактаб қаёқда дейсиз, шароити бор кишининг уйидаги бўш хоналардан синфхона сифатида фойдаланардик. Синглим иккаламиз битта сиёҳдон билан битта ручкани ўртада ишлатганимиз боис ҳар куни уни мактабдан қайтишини интиқлик билан кутиб ўтирардим.
    Ёз пайтлари ўқишимиз унча мушкуллик туғдирмаса-да, биз болаларга қишда жуда қийин эди. Совқотиб қолмаслик учун мактабга қалин пахтали шим, ҳамма ёғи ямоқдан иборат эски палтолар кийиб, баъзан шунда ҳам совуқдан оёқ-қўлларимиз увишиб қоларди. Ҳар замонда бир кўмир солиб ёқиладиган печка шу даражада тутаб кетардики, ҳаммамизнинг кўзимиз ачишиб, йўтал тутар эди. 

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    Отам раҳматли ниҳоятда илмли инсон бўлган. Қуръони Каримни араб тилида ҳам қироат билан ўқир эди. 5-6 ёшимда ердаги кигизни очиб, китобларни ўрачага жойлаб қўяётганини кўрдим. Болалигимга бориб, “Китобларни ерда сақламаса айниб қоларкан-да”, деб ўйлабман. Баъзан уйимизга маҳалладаги эркаклар кириб “Қори ака, бирор нарса ўқиб беринг”, дейишарди. Отам кигиз остидан китобларни олиб ўқир ва яна жойлаб қўярди. Кейин билсам у пайтларда, нафақат диний, балки Чўлпон, Қодирий каби ижодкорларнинг ҳам асарларини ўқиш тақиқланган экан. Бир куни кўчада ўйнаётган бир одам олдига чақириб алдаб “Қорининг ўғли, уйингларда китоб борми? Отанг уларни қаерда сақлайди”, деди. Отам қамалишидан қўрқиб “Китобимиз йўқ, отам ҳеч нима ўқимайди”, дедим. Буни отамга айтганимда жуда қўрқиб кетганди, — дейди Эркин Комилов.

    “Онам сабаб санъатга меҳр қўйганман”

    Эркин Комиловнинг оиласида санъаткорлар йўқ, аммо у онасининг театрга олиб борганидан кейин санъатга меҳр қўйганини сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — Онам бир ойда бир юрадиган машинага ўтказиб, Ўш шаҳрига олиб борган. Томошагоҳ, қилич таққан одамлар, қўшиқлар... Хуллас, аввалига бу қандай томоша эканлигини тушунмаганман. Кейин онам бу театр эканлиги ва “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли намойиш этилаётганини айтган. Қайта-қайта такрорлаб, театр сўзини ёд олганман. Шундан кейин онамдан театрга яна олиб боришни сўраганман. Онам “Қори, ўғлингиз яна театрга бораман деяпти”, деганида “Олиб боринг”, деган жавобни олган. Узоқ кутилган фарзанд бўлганим учун ота-онам райимга қарашарди. Машина ойда бир юргани учун онам иккимиз пиёда 5 км йўлни босиб, томоша кўриб қайтардик, — дейди Эркин Комилов.

    “Консерва заводида ишлайди”

    Қаҳрамонимиз мактабни тамомлаб, Тошкентга келишни ва санъат олийгоҳига ҳужжат топширишни ният қилади. Аммо бу ҳақида отасига индамайди. Содда инсонлар эса уни институтни битириб, консерва заводида ишга киради, деб ўйлашади.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — 1963 йили Тошкентга келганман. Ўша йили институтга ҳужжат топширган бўлажак актёрларни кўриб тарвузим қўлтиғимдан тушган. Чунки улар ниҳоятда истеъдодли ва чиройли эди. Гулчеҳра Жамилова билан курсдош бўлганмиз. Уларнинг чиройи ва истеъдоди олдида мен йўқдек эдим. Аммо омад кулиб боқди ва талаба бўлдим. Аммо бу ҳақида отам билмасди. Қайси институтга кирганимни сўраганида онам “Консерва деди, уни битириб, Андижондаги заводга ишга кираркан”, деган, — дейди Эркин Комилов.

    “Қори, ўғлингиз артист бўлибди, телебизорда чиқди”

    Эркин Комилов учинчи курсдан бошлаб кичик роллари билан экранда кўриниш бера бошлайди. Ўғлининг санъаткор бўлганидан бехабар отага эса таниш-билишлар бу ҳақида гуллаб қўйишади. 

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — Отам ўша куниёқ Тошкентга келган. Ўша йили театрда ишлаганим учун бир хонали уй беришган эди. Отамни ўша уйга олиб борганман. “Мени театрга олиб борасан, кўрайчи, артистлар қандай бўларкан”, деган. Кейин билсам, у мени ўзи билан Андижонга олиб кетишни режа қилган экан. Эртаси кунга театрга олиб бордим, мажлис бўлгани учун орқа қаторга ўтказдим. Мажлисда Шукур Бурҳонов, Сора Эшонтўраева, Зайнаб Садриева, Олим Хўжаев каби актёрлар сўзга чиқиб, гапиришган. Мажлисдан кейин отамнинг олдига келган “Артистлар ақлли, дуруст инсонлар бўлар экан”, деган. Мана шундан кейин Тошкентда қолиб, ижод қилишимга қаршилик қилмаган, — дейди Эркин Комилов.

    “Сени армияга олиб кетамиз”

    Театрда ишлаб юрган Эркин Комиловга уч йиллик армияга бориш учун йўлланма келган. У сочларини олдириб, кетишга тайёргарлик кўраётганда Шукур Бурҳонов раҳбарларга айтиб уни армиядан олиб қолган.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — “Ия, сен армияга кетсанг, спектакллар нима бўлади? Уч йил ижодсиз яшайсанми?” деб мени олдига солиб, раҳбарларнинг қабулига кирган. У пайтда ҳарбий хизматга бормасликка жиноят деб қараларди. Шукур Бурҳонов раҳбарларга вазиятни тушунтириб, ҳарбий хизматдан озод қилган. Ўйлаб қарасам, ҳозир мен бундай қилолмайман. Балки қўлимдан келар, аммо вақт топмаслигим мумкин, — дейди Эркин Комилов.

    “Гуноҳларим кўп...”

    Актёр таҳоратсиз саҳнага чиқмагани ва Мирзо Улуғбек ролини ижро этишдан аввал у инсоннинг қабрини зиёрат қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — Гуноҳларим кўп, буни жуда яхши биламан. Санъат ҳақида ҳам турли қарашлар бор. Аммо менинг фикримча, саҳна покликни яхши кўради. Шу кунгача бирор марта таҳорат олмай, саҳнага чиққан инсон эмасман. Ҳатто Самарқанд театрида саҳналаштирилган Мирзо Улуғбек ролини ижро этишдан аввал жуда тушкун аҳволга тушиб қолганман. Шунда Мирзо Улуғбек мақбарасига бориб зиёрат қилганман, розилик олганимдан кейин ролга киришишим ҳам осон кечган, — дейди Эркин Комилов.

    “Икки аёлим вафот этган...”

    Эркин Комилов шахсий ҳаётида кўплаб синовларни бошдан кечирган. Хусусан, аёллари вафот этган, беш фарзанд билан ёлғиз қолган.

    Фото: “Яндекс.ру”

    — Фотима ва Зуҳра қизларимнинг онаси юрак хуружи билан 24 ёшида вафот этган. Болалар менда қолиб кетди, у кунлар ўтди. Кейин устозим Шукур Бурҳоновнинг ёрдами билан болалар театрида ишлайдиган Мўтабар исмли бир қизга уйландим. Аллоҳ фарзандлар берди, 44 ёшида у ҳам вафот этди. Беш қизимни ўзим узатдим, ўғилларимни тўй қилдим.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    Ундан кейин барибир эркак киши уйланмаса бўлмас экан, уй ишлари, ўзим кўчада юрсам, овқат, дазмол қилиш дегандек, аёл киши эркакнинг орқасида қолгани яхши экан. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан, мана ҳозир ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб кетдим. Ҳозирги аёлим Маҳбубанинг баҳоси йўқ, менга қарайди, шифокорим ҳам, ошпазим ҳам Маҳбуба, — дейди Эркин Комилов.

    Эркин Комилов 61 ёшида яна бир бор оталик бахтига мушарраф бўлган. У супрақоқди ўғлига Оловуддин деб исм қўйган.

    “Мен ҳали орзумдаги ролни ўйнаганим йўқ”

    Эркин Комилов фаолияти давомида кино ва театрда барча йўналишдаги ролларни ижро этди, десак муболаға бўлмайди. Аммо актёр ролларидан қониқмайди ва ҳамон орзусидаги ролни кутиб яшамоқда.

    Фото: Instagram / @erkinkomilov_official

    — Кўп ролларни ижро этдим. Аммо орзуйимдаги соф, самимий ўзбек тимсолини яратолганим йўқ. Бундай ролни кутиб яшаяпман, — дейди Эркин Комилов.

    21.07.2023, 15:11   Изоҳ (0)   59890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киллиан Mёрфи “Оппенгеймер” фильмидаги роли сабаб қаттиқ парҳезга риоя қилгани ҳақида сўзлаб берди

    21.07.2023, 11:30

    Дуэйн Жонсон кино тарихида энг кўп гонорар олган актёрлар орасида рекорд ўрнатди

    21.07.2023, 09:30

    Instagram: Манзура Аброр Мухтор Алига турмушга чиқдими? Туғилган кунини нишонлаган Райҳон Асадова, хейтери билан юзма-юз келган Каниза

    19.07.2023, 22:47

    “Унинг уйидаги эшикни тузатиб берганман”. Жаҳон юлдузлари севимли инсонининг қалбини қандай забт этгани ҳақида

    19.07.2023, 20:58

    Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейингиларидан чин бахтини топган машҳурлар

    19.07.2023, 17:25

    Катрина Каиф, Амир Хон ва ҳамкасблари орасида инжиқлиги билан ажралиб турадиган бошқа Болливуд актёрлари 

    19.07.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.