Қозоғистонга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг ялпи оқими бўйича етакчи давлатлар маълум бўлди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Маълумот Қозоғистон президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизмати томонидан ўтказилган матбуот анжуманида келтирилди. Унга кўра, 2022 йили Қозоғистонга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар бўйича етакчи давлатлар қуйидагилар:
- Нидерландия (8,3 миллиард доллар);
- АҚШ (5,1 миллиард доллар);
- Швейцария (2,8 миллиард доллар);
- Бельгия (1,6 млрд доллар);
- Россия (1,5 миллиард доллар);
- Жанубий Корея (1,5 миллиард доллар);
- Хитой (1,4 миллиард доллар);
- Франция (770 миллион доллар);
- Буюк Британия (661 миллион доллар);
- Германия (470 миллион доллар).
“2022 йили мамлакатлар бўйлаб тўғридан тўғри хорижий инвестициялар оқимини диверсификация қилишда ижобий тенденция кузатилди. Инвестициялар ҳажмининг сезиларли ўсиши Жанубий Корея, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари, Германиядан кузатилмоқда”, — деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров.
Казакҳ инвест миллий компанияси бошқаруви раиси Меиржан Юсуповнинг сўзларига кўра, 2022 йил Қозоғистонда бир қатор трансмиллий компаниялар ўз ишлаб чиқаришларини очган. Масалан, Жанубий Кореянинг Hyundai Motor Corporation компанияси Олмаотада кичик тугунли йиғиш усулини (CКD) кенгайтирган бўлса, Британиянинг Wеir Мinerals компанияси Манғистов вилоятида винтли насослар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Изоҳ (0)