Футбол бўйича КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида Мексика ва Панама терма жамоалари Ўзбекистон вақти билан 17 июль тонгида ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда ҳисоб 88-дақиқага келиб очилди. Сантьяго Хименес ўйин якунланиши арафасида Панама дарвозасини ишғол қилиб, Мексикага чемпионлик келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа Мексика терма жамоаси ўз тарихида 12 марта Шимолий Америка чемпионига айланди.
Мексикаликлар чорак финалда Коста-Рика (2:0), ярим финалда эса Ямайкани (3:0) енгиб, финалга қадар етиб келганди.
Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубогидаги ғалабалар бўйича рекордини янгилади. АҚШ ҳисобида 7 та олтин медал бор. Коста-Рика (3 марта), Канада (2), Гаити (1), Гватемала (1) ва Гондурас (1) терма жамоалари ҳам мусобақада ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.
КОНКАКАФ Олтин Кубоги
Финал
17 июль, душанба
Мексика – Панама 1:0
Гол: 1:0 – 88 Хименес.
Мексика: Очоа, Санчес, Монтес, Васкес, Галярдо, Чавес (Санчес, 75), Альварес, Ромо, Пинеда (Рейес, 90), Антуна (Алварадо, 75), Мартин (Хименес, 85).
Панама: Москера, Каммингз (Лондоно, 90), Эскобар, Андраде, Дэвис (Андерсон, 62), Годой, Карраскиля, Кинтеро (Уотермен, 61), Барсенас, Диас, Фахардо.
Огоҳлантиришлар: Васкес (11), Каммингз (21), Монтес (45), Галярдо (54), Карраскиля (55), Альварес (60), Годой (64), Москера (90).
Изоҳ (0)