“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез фаолиятини “Ал-Аҳли”да давом эттиради.
Саудия нашрларининг ёзишича, клуб ва футболчи ўртасида келишув якунланган. Яқин соатлар ичида Маҳрез тиббий кўрикдан ўтади ва Саудия клубига қўшилади.
Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, “Манчестер Сити” ва “Ал-Аҳли” Риёд трансфери борасида музокараларнинг сўнгги босқичида.
“Ал-Аҳли” Маҳрез учун 30 миллион фунт таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзига эса йилига 25 миллион фунт маош ваъда қилинган.
Изоҳ (0)