Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юк машинаси каналга тушиб кетди. ФВВ ахборот хизмати ҳолат юзасидан тафсилотларни очиқлади.
Унга кўра, 15 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техникалар ёрдамида юк машинаси каналдан чиқариб олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)