Тошкент шаҳрининг айрим туманларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 15 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Яшнобод тумани: “Жарбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: “Заргарлик” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Кеча, 14 июль куни Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)