Фарғона вилоятида Matiz’дан танасини чиқариб ҳаракатланган бола ва унинг отасига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу транспорт воситаси ўрганилганда Matiz бошқарувида Қўштепа туманида яшовчи А.Ғ. бўлгани, унда йўловчи сифатида ҳаракатланиб, автомобиль салонидан тана қисмини чиқарган А.Н. унинг ўғли эканлиги аниқланди.
Ҳайдовчи А.Ғ.га нисбатан содир этган қоидабузарлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига асосан, унинг фарзандига эса 138-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)