Ўзбекистонда май ойида истеъмолчиларга 102,4 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, май ойида 2,3 миллиондан ортиқ истеъмолчилар томонидан 134,3 миллиард сўм кешбэк йиғилган бўлиб, шундан 1,8 миллионга яқин истеъмолчига 102,4 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди. Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 300 млрд сўмдан ошди.
1 июнь ҳолатига чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетплейсларнинг маълумотлар базаси солиқ органлари ахборот тизими билан интеграция қилиниб, харидорларга умумий қиймати 19,9 триллион сўмлик 544,8 миллион дона электрон чек тақдим этилган.
Изоҳ (0)