Италияда дунёдаги энг паст машина яратилди, деб ёзмоқда “Корреспондент.нет” нашри.
Автомобилнинг баландлиги ярим метрдан пастроқ, ер билан машинанинг орасидаги масофа 30 мм ни ташкил этади. Бу автомобиль дунёдаги энг паст машина ҳисобланади. Автомобиль 1977 йилда ишлаб чиқарилган эски Fiat Panda асосида яратилган.
Машина корпусининг юқори қисми, капути кесиб ташланган, сўнгра у учта миниатюра ғилдираги бўлган қувурли шассига қўйилган.
Fiat ҳайдовчиси оддий тахтада ўтириб машинани бошқариши мумкин. Қулай кўриниш учун машинага GoPro камераси ўрнатилган, ундан олинган тасвир смартфонга узатилади. Машина жойстик-рул ёрдамида бошқарилади.
Изоҳ (0)