Америкалик 21 ёшли Макс Парк 3×3 ўлчамдаги кубик-рубикни 3,13 сонияда териб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда “Правила жизни” нашри.
Парк рекорд ўрнатмасидан олдин ўз кучини бошқа кубик-рубикда синаб кўриш имониятига эга бўлган. Шундан сўнг, ёрдамчи унга қути ичидаги кубик-рубикни тақдим этган ва ушбу жараённи видеога олган. Паркда ўйинчоқни теришидан олдин уни кўздан кечириш ва қандай ҳаракат қилишини ўйлаш имонияти бор эди. Натижаларга кўра у кубик-рубикни 3,13 сонияда териб мутлақ жаҳон рекордини ўрнатган.
Аввалги рекорд 2018 йилда кубик-рубикни 3,47 сонияда терган хитойлик Ду Юйшенга тегишли эди.
2022 йилнинг сентябрь ойида Макс Парк бирданига бешта 3×3 ўлчамдаги кубик-рубикни териш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган, у бунга ўртача 4,86 сония сарфлаган. Шундан сўнг Парк кубик-рубикларни териш бўйича жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган. Ушбу турдаги кубик-рубикни териш бўйича биринчи ўрин ўйинчоқни 4,69 сонияда ясаган хитойлик Йиҳен Ванга тегишли.
Изоҳ (0)