Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон делегацияси Макка шаҳридаги “Ал Ҳарам” масжидида садақа берди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар берди.
Маълум қилинишича, 30 июнь куни жума намозидан кейин туркман халқининг Миллий етакчиси Қурбон ҳайити шарафига эҳсон қилган. Садақада мамлакат делегацияси аъзолари, шунингдек, муқаддас Каъбада Ҳаж зиёратига борган зиёратчилар иштирок этган.
Садақа чоғида Таборак сураси ўқилган, сўнг йиғилганларга миллий таомлар тортилган. Таом сўнгида иштирокчилар оятлар ўқиб, садақани Аллоҳ таолонинг қабул қилиши учун дуолар қилган.
Изоҳ (0)