Туркманистонда яқин кунларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Метеожурнал” хабар берди.
Маълум қилинишича, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 45 даражагача қизийди. 15 июнь куни Ахал, Лебап ва Мари вилоятларида ҳаво ҳарорати 39-44 даражани, қирғоқбўйи ҳудудларида 29-34 даражани, бошқа ҳудудларда эса 37 ва 42 даражани ташкил қилмоқда.
16 июнь куни Болқон вилоятининг қирғоқбўйи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 31 даражагача, Ахал ва Тошҳовуз вилоятида 43 даражагача, шарқ ва жануби-шарқда 45 даражагача ва бошқа ҳудудларда 30, 35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
17 июнь куни эса Ахал ва Тошҳовуз вилоятларида ҳаво ҳарорати 3-5 даражага пасаяди, лекин шарқ ва жануби-шарқда иссиқлик 40 ва 45 атрофида сақланиб қолади.
Изоҳ (0)