“Реал” июль ойидаёқ “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
El Chiringuito нашрининг хабарига кўра, парижликлар 24 ёшли футболчини 200 миллион еврога баҳоламоқда.
Мадридликлар Мбаппе учун 120 миллион евро тўлашга тайёр. Маълум бўлишича, Париж клуби талаб қилган нарх берилсагина, музокараларга киришади.
Аввалроқ, Килиан “ПСЖ” раҳбариятига жамоа билан шартномани янгиламаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ёзида Килиан эркин агент сифатида “Реал”га ўтиши мумкин эди, бироқ сўнгги лаҳзаларда “ПСЖ” билан шартномасини узайтириб, жамоада қолишни маъқул кўрган.
Мбаппе 2022/23 йилги мавсум Франция чемпионатида 34 та ўйинда иштирок этиб, 29 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Мавсумни тўпурар сифатида якунлади.
Изоҳ (0)