Саудия Арабистони ЖЧ—2030 мезбонлиги ғоясидан воз кечди.
Саудия Арабистони, Греция ва Миср 2030 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун биргаликда ариза топшириш режалаштирилганди.
Бироқ, Marca хабарига кўра, реал имкониятлар ўрганилганидан сўнг, Саудия Арабистони расмийлари Испания, Португалия ва Марокашнинг қўшма аризаси ва улар аллақачон бажарган ишларни ҳисобга олган ҳолда ютиб чиқиш имконсиз деган хулосага келган.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон ал Сауд Греция ва Миср расмийлари билан боғланиб, мамлакар 2030 йилги мундиални ўтказиш учун даъвогарлик қилмаслигини маълум қилган.
Испания, Португалия ва Марокашнинг қўшма аризасига Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвайнинг биргаликдаги аризаси рақобат қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, турнир мезбонлари 2024 йилда аниқ бўлади.
Изоҳ (0)