“Барселона”ни тарк этган Серхио Бускетс “Интер Майами”га ўтишга яқин.
Журналист Тони Хуанмартининг хабар беришича, “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этган ярим ҳимоячи яқин соатлар ичида MLS клубининг расмий таклифини қабул қилади. Жамоа футболчига янгиланган шартнома таклиф қилган ва бу Бускетснинг қарори ижобий бўлишига сабаб бўлган.
Серхио “Интер Майами” билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
34 ёшли футболчи 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 30 та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Бускетс каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи “Барселона”нинг асосий жамоаси шарафини 2008 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. 2023 йилнинг ёзида эса эркин агент сифатида “кўк-анорранглилар” сафини тарк этди.
Изоҳ (0)