“Дарё” танқидидан сўнг, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ўрилмай қолаётгани айтилган 37 гектар майдондаги ғаллага комбайн тушди. Фермерлар туман ҳокимидан миннатдор эканини айтмоқда.
Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган фермер Бекзод Фармоновнинг айтишича, уларнинг видеомурожаатларидан сўнг муаммога эътибор қаратилган ва ғаллага комбайн юборилган.
“Хайрият, бугун комбайн юборишди. Муаммо ҳақида ижтимоий тармоқларда мурожаат қилганимиздан сўнг, ҳокимлик бизга ёрдам беришга қарор қилди. Ўрилмай қолаётган ғалламиз бугун ўриляпти”, — дейди фермер.
Фермерлар бунинг учун Қарши тумани ҳокими ва ҳокимликка миннатдорлик изҳор қилмоқда.
“Ҳоким ва ҳокимлик ходимларининг ёрдами билан ғалла кластери комбайн олиб келиб, ҳосилимизни йиғиб оляпмиз”, — дейди фермерлар.
Изоҳ (0)