Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвадаги ҳарбий парадда соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб, уларни ақл бовар қилмайдиган аҳмоқлик деб атади. Бу ҳақда BelTa хабар берди.
Сиёсатчи 9 май куни Москвага Қизил майдондаги парадда иштирок этиш учун ташриф буюрганди, бироқ параддан ташқари бошқа расмий тадбирларда иштирок этмаган.
Кейинчалик у саёҳат пайтида аденовирус билан касалланганини ва “ўлишга ҳозирлик кўрмаганини” айтди. Сиёсатчи мазкур вирус коронавирус каби юқумли эмаслиги, лекин яхши ва ёқимли ҳам эмаслигини айтди. У бутунлай тузалиб кетиши учун узоқ вақт керак бўлишини билдирди.
“Ёзилганларнинг ҳаммаси ёлғон. Мен оёқда эдим, югурдим, сакрадим, ҳатто хоккей ўйнадим. Мени Москванинг Марказий клиник шифохонасига олиб боришгани ҳақида ёзганларингиз, ҳатто мазкур Марказий клиник шифохонанинг қаердалигини ҳам билмайман ақл бовар қилмайдиган аҳмоқлик. Агар менга ёрдам керак бўлса, бир неча соат ичида Путин ўша Марказий клиник шифохонадан ўнлаб шифокорларни юборарди”, — деди Лукашенко.
Беларусь президенти касалликдан сўнг биринчи марта 15 май куни омма олдига чиққанди. Журналистлар президент акс этган тасвирларда унинг чап қўли бинт билан маҳкам боғланганини пайқаган.
Изоҳ (0)