2023 йил 2 июндан бошлаб Қирғизистон ҳудудида МДҲ мамлакатларида давлатлараро қидирувга берилган шахсларнинг юзини аниқлаш тизими ишга туширилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Фаолият бошланганидан буён ва 12 июнь ҳолатига кўра юзни таниш функциясига эга ташқи видеокузатув камералари ёрдамида аллақачон қидирувга берилган 57 киши аниқланган.
Қидирувда бўлган жиноятчиларнинг давлатлараро қидирувга берилган маълумотлари юзни таниш тизимига юкланган. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари давлатлараро қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ шахс ҳақида маълумот берган.
Ўн кун ичида Қирғизистон ички ишлар органлари МДҲ давлатларида қидирувда бўлган 57 нафар шахсни аниқлаб, эълон қилган. Уларнинг барчаси ташқи видеокузатув камералари ёрдамида қайд этилган.
Хорижий давлатлар, жумладан, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 4 нафар шахс қўлга олинган. Улар орасида қотилликка суиқасд, экстремистик жиноятлар, безорилик, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятлар учун қидирувга берилганлар ҳам бор. Қидирувда бўлган шахсларнинг айримлари 8-9 йил аввал қидирувга берилган.
Изоҳ (0)