OpenAI ChatGPT чатботи учун фойдаланувчиларга диалоглар нусхаларини бошқа одамларга юбориш имконини берувчи янги функцияни тақдим этди. Бу ҳақда ZDNet портали хабар бермоқда.
ChatGPT веб-версияси фойдаланувчиси “ўзаро ёзишмалари”ни алмашиш учун чатлар рўйхатининг ён менюсида жойлашган “Улашиш” тугмасини босиши керак. Ҳаволани яратишдан олдин сиз фойдаланувчи номини кўрсатишингиз ёки суҳбатни аноним қилишингиз мумкин.
Ҳаволани олувчи фойдаланувчи ва чатбот ўртасидаги тўлиқ суҳбатни кўра олади. Ёзувларни кўриш учун ChatGPT’да рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Агар фойдаланувчининг чатботда ўз аккаунти бўлса, у мулоқотни давом эттириши мумкин, лекин ўз номи билан.
Шунингдек, агар фойдаланувчи ҳаволани юборганидан кейин давом этса, мулоқот ойнаси автоматик равишда янгиланмаслиги қайд этилган. Чатнинг янгиланган версиясини улашиш учун сиз қайта янги ҳавола юборишингиз керак.
Чатни алмашиш имконияти ChatGPT’нинг бепул тарифи фойдаланувчилари ва веб-версиясидаги пуллик обуначилар учун мавжуд. Бу функция яқин келажакда iOS учун ChatGPT мижозига интеграция қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)