«Росфинмониторинг» Мета корпорациясини террорист ва экстремистлар рўйхатига қўшди. Facebook, Instagram, WhatsApp иловалари Мета таркибига киргани учун улар ҳам «қора рўйхат»да. Бу ҳақида департмент сайтида хабар берилди.
Россия Бош прокуратурасининг Метаъни «экстремистик ташкилот» деб топиш ҳақидаги талаби маъқулланди. Чунки компания Facebook ҳамда Instagram’да айрим мамлакатларнинг россиялик ҳарбийларга нисбатан таҳдидлари ва чорловларини ўчиришни рад қилган эди.
Шунингдек, Владимир Путин ва Александр Лукашенкога нисбатан ўлим тилаклари ҳам ўчирилмаган (14 мартда Мета президентларга нисбатан ўлим тилагини ёзиб пост қолдиришни тақиқлаганди).
Россия 4 мартда Facebook’ни, 14 мартда эса Instagram’ни тақиқлаган. Энди WhatsApp ҳам улар қаторида.
Изоҳ (0)