BMW ва Меtа компанияси виртуал реалликка эга кўзойнакларни яратиши ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, улардан автомобилда фойдаланиш мумкин.
Аввалроқ BMW бу ишни қилишни режалаштирган, бироқ бренднинг барча уринишлари муваффақиятсизликка учраган. Шунинг учун немис автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси ёрдам сўраб Меtа компаниясига мурожаат қилган.
Виртуал реалликка эга эшитиш воситаси аллақачон ишлаб чиқилган. У машина ичида ва ташқарида содир бўлаётган воқеалар ўртасидаги фарқни тушуна олади.
Технология ҳайдовчига ёрдам бериш ёки йўловчиларни хурсанд қилиш мақсадида ишлатилади. Меtа Quest Prо виртуал реалликка эга кўзойнакларига автоматик сенсорлар уланган. Шу сабабли технология барқарор ишлайди.
Изоҳ (0)