Буюк Британиянинг Goal нашри Англия Премьер Лигасида мавсумнинг энг ёмон 10 трансфери рейтингини эълон қилди.
Ёзда “Эвертон”дан 58 миллион евро эвазига “Тоттенҳэм”га ўтган Ришарлисон трансфери рўйхатнинг биринчи поғонасига лойиқ кўрилди. Бразилиялик футболчи АПЛ жорий мавсумида 26 та ўйин ўтказиб, 1 гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Эътиборлиси, топ-10 лик антирейтингдан жой олган трансферларнинг ярми “Челси”га тегишли. Лондонликлар ёз ва қишки трансфер ойнасида харидлар учун катта миқдорда пул сарфлади, бироқ жамоа айни вақтда лига турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.
- Ришарлисон (“Эвертон”дан “Тоттенҳэм”га, 58 млн евро)
- Марк Кукуреля (“Брайтон”дан “Челси”га, 65,3 млн евро)
- Калвин Fillips (“Лидс”дан “Манчестер Сити”га, 49 млн евро)
- Михайло Мудрик (“Шахтёр”дан “Челси”га, 70 млн евро)
- Жесси Лингард (“Манчестер Юнайтед”дан “Ноттингем Форрест”га, текин)
- Антони (“Аякс”дан “Манчестер Юнайтед”га, 95 млн евро)
- Артур (“Ювентус”дан “Ливерпуль”, ижара)
- Пьер-Эмерик Обамеянг (“Барселона”дан “Челси”га, 12 млн евро)
- Калиду Кулибали (“Наполи”дан “Челси”га, 38 млн евро)
- Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”дан “Челси”га, 56,2 млн евро).
Изоҳ (0)