Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) навбатдаги жангини АҚШда ўтказади. Бу ҳақда Matchroom Boxing маълум қилди.

Фото: Instagram

17 июнь куни Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-0, 18 КО) рақиб бўлади.

Ушбу жанг ғолиби WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланади.

Ғиёсов сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, 10 раунд давом этган жангда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этганди.

Калдерон эса охирги марта 2022 йил сентябрида рингга кўтарилган ва 3-раунддаги нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Вайнер Фарҳод Маннопов вафот этган клиника лицензияси бекор қилинди
Бизнес
Ўзбекистонда тарвуз экспорти мавсум бошидан рекорд қайд этди
Маҳаллий
15 млрд сўм ўзлаштиришда айбланаётган Термиз шаҳар собиқ ҳокими ва шерикларининг суди бошланди