• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди. Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиан шаҳридаги Шэньси қароргоҳида ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин дастлаб давлат раҳбарини самимий қутлаб, мамлакатда Конституцияни янгилаш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади ва Ўзбекистонда бўлажак президент сайловида катта муваффақиятлар тилади.

    Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Хитойга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Хитой раҳбарини муҳим сиёсий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани ҳамда олий давлат лавозимларига қайта сайлангани билан самимий табриклади.

    Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даврида долзарб бўлган масалалар батафсил муҳокама қилинди. Эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани, барча даражалардаги ўзаро алоқалар жадал тус олгани, сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб бораётгани ва муҳим масалаларда томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Камбағалликни қисқартириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш, кичик ва ўрта бизнес, инфратузилмани модернизация қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва профессионал таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда самарали тажриба алмашиш ва амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Бу, энг аввало, замонавий саноат қувватларини барпо этиш, инвестисиявий ва юқори технологик корхоналарни ташкил этиш борасидаги қўшма лойиҳаларни назарда тутади.

    Муқобил энергетикани ривожлантириш бўйича қуёш, шамол ва сув электр станцияларини барпо этиш, қуёш панеллари, электр ускуналар, трансформаторлар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва мутахассисларни тайёрлаш борасидаги лойиҳалардан иборат инвестициявий-технологик ҳамкорлик дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Янги авлод автомобилларини ишлаб чиқариш соҳасидаги кооперацияни кенгайтириш – электр ва гибрид автотранспорт воситаларини йиғиш бўйича замонавий заводларни ишга тушириш имкониятлари муҳокама қилинди. Турдош тармоқлардаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, мис, литий, нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юқори технологик кластерни барпо этиш шулар жумласидан.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бундан ташқари, пластмассалар, кимёвий маҳсулотлар, металл буюмлар, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, биотехнологиялар кластерини ташкил этишда ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан мамлакатлар манфаатдор экани таъкидланди. Хитойнинг етакчи банклари ва “Ипак йўли” фонди, шунингдек, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан самарали молиявий-техник ҳамкорликнинг бугунги даражаси юксак баҳоланди.

    Икки мамлакат ҳудудларининг ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан, Сирдарё вилоятини “Илғор технологиялар ҳудуди”га айлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаб олинди. Фаол мулоқотлар ва авиақатновлар қайта тикланишини ҳисобга олиб, жорий йилда Ўзбекистонда икки мамлакат шаҳар ва ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш масаласи ўрганилади. Кейинги йилларда икки бараварга кўпайган ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун мақсадли кўрсаткичлар ва товарлар таркиби белгилаб олинди. Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди. 

    Гуманитар соҳа муҳокама қилинар экан, таълим ва туризмда ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро маданият, санъат ва кино кунларини ўтказиш, анъанавий тиббиёт, кўз ва бошқа турдаги касалликларни даволаш, вакцина ва фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги дастурларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирилди. Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Учрашув ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди. Ўзбекистон етакчиси Хитой раҳбарини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Таклиф миннатдорлик билан қабул қилинди.

    18.05.2023, 19:37   Изоҳ (0)   4091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги боғда йигит аттракциондан учиб кетди (видео)

    18.05.2023, 19:10

    Тошкентдаги мактабда ўқувчини илон чақиб олди

    18.05.2023, 18:15

    “Молдова Украинадан кейин урушдан энг кўп жабр чеккан мамлакат бўлди” — Молдова бош вазири ўринбосари

    18.05.2023, 18:12

    Сирдарёда хотинини фарзанди ёнида пичоқлаб ўлдирган эркак қамалди

    18.05.2023, 17:33

    Тошкентда 23 ёшли йигит ҳамкасбини пичоқлади 

    18.05.2023, 13:05

    18.05.2023, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.