Дубайда тез орада одамлар ҳар куни ёмғир остида сайр қилиши мумкин бўлган кўча очилади. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.
Кўча узунлиги бир километр бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг дизайни французча услубда бўлади. Бу кўчада ҳаво ҳарорати назорат қилинади, жумладан, 27 даража Цельсий ва намлик эса 60 фоизни ташкил қилади, шамол тезлиги соатига 5 километрга етади.
Кўчада жойлашган бинолардаги интеграциялашган иқлим назорати тизими туфайли “осмон”дан нафақат ёмғир томчилари, балки қор парчалари ҳам тушади. Ушбу кўча шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига европача муҳит бағишлаши кутилмоқда.
Ушбу кўчага кириш учун ресторани бор курорт меҳмонхонасидан ўтиш керак. Ёмғирли об-ҳаводан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюрувчилар менюдан бирор нарса буюртма қилиши ёки хона брон қилиши зарур.
Изоҳ (0)