Саудия Арабистони Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очиш ниятида эканини маълум қилди, деб ёзади Deutche Wеllе.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг билдирилишича, унинг вазифаси “қўшма араб ёндашуви”ни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
7 май куни Араб давлатлари лигасига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Башар Асад режими томонидан демократик норозилик намойишларининг кескин бостирилиши туфайли 2011 йил ноябрида тўхтатилган Суриянинг ушбу ташкилотдаги аъзолигини қайта тиклаш қарорини қўллаб-қувватлади. Намойишлар бостирилгач, мамлакатда бошланган можарода шу кунгача 500 минг киши ҳалок бўлган. Миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетган, Сурия инфратузилмаси ва саноати жиддий зарар кўрган.
Ар-Риёд Damasҳқ билан дипломатик алоқаларни 2012 йилда узган. Шундан сўнг Саудия Арабистони очиқдан очиқ Асад режимини ағдариш тарафдори бўлиб, фуқаролар уруши фонида суриялик исёнчиларни қўллаб-қувватлаган
Суриянинг бошқа давлатлар билан муносабатларини тиклаши
Саудия Арабистони Damasҳқдаги дипломатик миссияси қайта тиклангани ҳақида эълон қилишидан бир неча соат олдин Туркия ТИВ 10 май куни Россия пойтахтида Москва, Дамашқ, Анқара ва Теҳроннинг юқори даражали дипломатлари йиғилишини эълон қилганди. Музокаралар мавзуси “Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича фикр алмашиш”, шунингдек, ҳозирда Туркияда бўлган 3,7 миллион суриялик қочқиннинг ўз ватанига “ихтиёрий равишда қайтиши” бўлади.
Форс кўрфази давлатлари орасида Сурия билан биринчи бўлиб БАА алоқаларни тиклаган — у 2018 йилда элчихонасини қайта очганди. AFP агентлигининг ёзишича, Суриянинг бошқа давлатлар билан алоқаларни тиклаши 2023 йил февралда Туркия ва Сурияда юз берган зилзиладан кейин бошланган.
Изоҳ (0)