Украина БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Россия билан “тинчлик музокаралари имконсизлиги” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг ъҲозир Украинада тинчлик ўрнатишнинг иложи йўқъ деган ибораси бир оз ҳайратланарли”, — деди Подоляк.
Унинг сўзларига кўра, агар агрессорга ниҳоят БМТ Низомининг тегишли моддалари эслатилса ва бировнинг ҳудудини тарк этиш “одоб билан” сўралса, Украинада тинчлик ўрнатилиши мутлақо мумкин.
Шунингдек, Россияни БМТ ва ташкилот хавфсизлик кенгашининг бир қисми деб ҳисоблашни тўхтатиши керак. Қолаверса, Кремль ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиши керак, деди сиёсатчи.
“Ҳамма нарса аён бўлганида маънолар кўпайтириш ва кучсизликни оқлашнинг ҳожати йўқ”, — хулоса қилди Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари ҳали ҳам имконсиз эканини ва бунга сабаб ҳозирда “ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониши мумкинлигига ишонч ҳосил қилгани”ни айтган.
Изоҳ (0)