Ўзбекистонда 2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши белгиланди.
Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлашга ҳақли.
Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Шу билан бирга, Сайлов кодексида сайлов кампанияси бошлангани Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилиниши юзасидан нормалар белгилаб берилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун талабларидан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.
Шу муносабат билан 10 май куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади. Мажлисда муддатидан илгари президент сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)