Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судочье кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди.
Тегишли сертификат асосан сув қушларининг яшаш муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари тўғрисидаги конвенция бош котиби М.Мумба томонидан табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.
Рамсар конвенцияси бош котиби Ўзбекистоннинг Рамсар объектларини сақлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Мумба хоним Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбири — чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциясининг 14-томонлар конференцияси (CМS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилди.
Изоҳ (0)