Бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 7 май кунги дастуридан ўрин олган бир нечта жанг якунланди.
-57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Ҳалоков навбатдаги жангини Австралия вакили Чарли Seniorга қарши ўтказди. Уч раунд натижаларига кўра, Ҳалоков 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди.
Аълохон Абдуллаев -75 кг эса хитойлик Менгянг Жаога қарши рингга кўтарилди ва ғалаба эвазига кейинги босқичга йўл олди.
7 май куни яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади:
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Саид Мортажи (Марокаш), (А ринг, 18:40 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов — Теремоана Теремоана (Австралия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг).
Изоҳ (0)