Андижон шаҳрида бир нечта йигитлар йўлда гуруҳ бўлиб, улардан икки нафари танасининг ярмини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 30 апрель куни соат 15:20 ларда Андижон шаҳри Ўзбекистон кўчасида бир гуруҳ ҳайдовчилар машиналарда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф туғдирувчи хатти-ҳаракатлар содир этган. Жумладан, 2002 йилда туғилган фуқаро А.Н. ўзининг Nexia-3 машинасида асосий йўлда тескари (орқа билан) ҳаракатланиб, авария ҳолатини келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.
Бундан ташқари, ушбу гуруҳ бўлиб ҳаракатланган транспорт воситаларида 2 нафар йўловчи танасини салондан чиқариб, кортежни видеога олаётган ҳолатлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан барча қоидабузарларга тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.
Изоҳ (0)