Тошкент шаҳрида аёллар атир сотиб юргани, уни ҳидлаганлар эса вафот этаётгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур хабар ҳақиқатга мутлақо зид бўлиб, бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилмаган, шу мазмундаги ёлғон хабарлар бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда айланиб юргани қўшимча қилинган.
“Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари! Сизлардан асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда тарқатмасликни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)