“Ўзгидромет” 19 апрель, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳарорат бундан бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 17-19 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)