Андижон вилояти ҳокимига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Авазбек Эргашев Ёқубжонович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Андижон пахтачилик институти (ҳозирги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)ни тамомлаган. 2006 йил 18 январдан буён Қўрғонтепа туманига раҳбарлик қилиб келган. 2015—2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)