• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский офиси Путиннинг Украинага ташрифига муносабат билдирди

    Россия президенти Владимир Путин оккупация қилинган Херсон ва Луганск халқ республикасига ташриф буюрди. Украина президенти офиси мазкур ташрифга муносабат билдирди. 

    Фото: Видеодан кадр

    Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Путиннинг Украина ҳудудларига ташрифини баҳолади.

    “Путиннинг эволюцияси (деградацияси) таъсирли. Бир йил олдин дунё унинг баёнотларини кутаётган эди. У нима дейди? Нима қилади? Бугун эса дунё бефарқ”, — деди Подоляк.

    Сиёсатчи дунё учун энди Россия президенти каби сиёсий субъект мавжуд эмаслигини билдирди. Подоляк Путиннинг Украинанинг босиб олинган ҳудудларига сафарини “оммавий қотиллик муаллифининг махсус саёҳати” деб таърифлади. Россия президенти бундай ташрифни “жиноятлардан завқ олиш” учун амалга ошириши таъкидланди.

    Путиннинг Украинанинг икки вилоятига ташрифи

    18 апрель куни Россия матбуоти Владимир Путиннинг Херсон йўналишидаги “Днепр” қўшинлари гуруҳи штаб-квартирасига ташриф буюргани ҳақида хабар берди. Россия президенти гуруҳ қўмондони, генерал-полковник Олег Макаревич ва Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Михаил Теплинскийнинг ҳисоботларини тинглади. 

    Ижтимоий тармоқларда Россия президенти сафаридан видео эълон қилинди.

    Худди шу куни Украина раҳбари Владимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Донецк вилояти Авдеевкадаги олдинги позицияларига ташриф буюрди. “Қаҳрамонларимиз ёнида эканлигимдан фахрланаман”, — деди Зеленский.

    Путиннинг босиб олинган Мариуполга ташрифи

    19 март куни Путин Мариуполга вертолётда ташриф буюриб, шундан сўнг у шаҳарнинг бир қанча туманларини машинада айланиб чиққанди.

    Невский микрорайонида у шаҳар аҳолиси билан суҳбатлашган, шунингдек, қирғоқ бўйи, яхта-клуб ҳудуди, шаҳарнинг тарихий жойларини бориб кўрган. Шундан сўнг у Ростов-Донга жўнаб, у ердаги “махсус ҳарбий операция” қўмондонлик пунктида йиғилиш ўтказган.

    Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Путиннинг аннексия қилинган Мариуполга ташрифи ҳақида фикр билдирган. У “жиноятчи ҳар доим жиноят содир бўлган жойга интилишини” қайд этган.

    “Цивилизациялашган дунё мамлакатлари ъуруш режиссёриъ (Путин) чегарани кесиб ўца, ҳибсга олинишини эълон қилаётган бир пайтда, минглаб Мариупол оилаларининг қотиллик ташкилотчиси шаҳар вайроналари ва оммавий қабрларни томоша қилиш учун келди”, — деган Подоляк.

    Украина Мудофаа вазирлиги эса “Путин худди ўғридек тунда Мариуполга ташриф буюрганини” қайд этган. Айримлар Путиннинг Мариуполга ташрифини Халқаро жиноий суднинг уни ҳибсга олиш ордерига жавоб эканини билдирган.

    Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Россия президенти рус ҳарбийлари томонидан босиб олинган Мариуполга унинг қайта тикланганига ишонч ҳосил қилиш учун борганини айтган.

    18.04.2023, 18:40   Изоҳ (0)   18493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ChatGPT рақобатчиси: Илон Маск янги чат-бот ишга туширади

    18.04.2023, 17:25

    Тайван Хитойнинг эҳтимолий ҳужумларини қайтариш учун АҚШдан юзлаб ракеталар сотиб олмоқда

    18.04.2023, 16:03

    НАТО мудофаа стратегиясини ўзгартирмоқда: илгари душман алянсга аъзо давлатларни вақтинча босиб олиши мумкин эди, энди бунга йўл қўйилмайди

    18.04.2023, 15:49

    WP: Миср Россия ўрнига Украина учун снаряд ишлаб чиқаришга қарор қилди

    18.04.2023, 14:55

    Судандаги можаро: Европа Иттифоқи элчиси ҳужумга учради, Хартумда ёндирилган самолётлар сурати эълон қилинди

    18.04.2023, 12:18

    Ангела Меркель Германиянинг энг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

    18.04.2023, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.