Америкалик бизнесмен, миллиардер Илон Маск TruthGPТ номи остида янги чатбот ишга туширишини айтди. У бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен TruthGPТ’ни ёки коинот табиатини тушунишга ҳаракат қиладиган, максимал ҳақиқатни қидирувчи сунъий интеллектни (AI) ишга туширмоқчиман”, — деди Маск.
Миллиардер бундай чат-ботни ишлаб чиқиш хавфсизликнинг ишончли йўли экани, чунки коинотни тушунишга ғамхўрлик қиладиган AI одамларни йўқ қилиши даргумонлигини таъкидлади.
Шунингдек, Маск сунъий интеллектнинг хавф-хатарларига тўхталиб, унинг цивилизацияни йўқ қилиш салоҳиятига эга эканини қўшимча қилди. Миллиардер илк бор TruthGPТ ҳақида 2023 йил бошида Twitterъдаги саҳифасида маълум қилганди, жумладан, Маск “Бизга TruthGPТ керак” деган твит қолдирганди.
Ўз навбатида, Илон Маск сунъий интеллект (AI) соҳасида ишлайдиган Х.AI компанияга асос солди. Компания Невада штатида рўйхатдан ўтган. Илон Маск унинг ягона директори, котиби эса ўтган ой ишга олинган молия директори Жаред Бирчалл.
Маск Alphabet компаниясининг DeepMind AI лабораторияси олими Игор Бабушкинни ҳам ишга олган. У, шунингдек, ChatGPT чат-ботини ишлаб чиққан OpenAI компанияси ходимларини ўз компаниясига таклиф қилмоқчи бўлган, бироқ бунга эриша олмаган.
Изоҳ (0)