Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 17 апрель куни пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг тегишли фармойиши имзоланган.
31 январда Рустам Юсуповга Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилганди. Унга қадар пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси биринчи ўринбосари бўлган.
2021 йилнинг ноябридан буён Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Анвар Умаров ҳокимнинг 27 январдаги фармойиши билан лавозимидан озод қилинганди.
Изоҳ (0)