• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода маданий меърос объекти бўлган “Ғозиён” мадрасаси ташландиқ ҳолатга келиб қолди

    Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси “Замон” информацион дастурида “Ғозиён” мадрасаси абгор аҳволга келиб қолгани тасвирланган лавҳага муносабат билдирди.

    Фото: Facebook 

    Маълум қилинишича, “Ғозиён” мадрасаси Вазирлар Маҳакамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарорига асосан “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”га киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.

    Мадраса 1730—1740 йилларда Мулло Муҳаммад Шариф томонидан қурилган. Мадрасанинг қадимий кўриниши икки қаватли, 92 ҳужрадан иборат бўлган. Катта пештоқли бу мадрасанинг узун фонусли “гулдаста”лари бўлиб, тўртбурчакли оби ғишт билан бунёд этилган. Пештоқнинг олдинги қисмлари мозаикали кошин – сирли плиткалар билан безатилган. Кираверишда ўнг томонда масжид, чап томонда дарсхона бўлиб, ичкариси ички пештоқлар билан безатилган. Бош пештоқнинг ичидаги айвон халқ меъморлари томонидан яратилган бадиий архитектуранинг гўзал шакллари ҳамда ироқи муқарнаснинг гириҳ усули билан жило берилган.

    Мадрасани қурдирган Мулло Муҳаммад Шарифнинг қабри мадрасанинг ўнг “гулдастаси”дан шимолда, чамаси 30 метр узоқликда жойлашган. 1990 йилда шу маҳаллада истиқомат қилган уста-меъмор Ф.Ўринов қабрни қайта таъмирлаб, устига туғ ўрнатган.

    1948 йилга қадар мазкур мадрасадан маҳаллий қамоқхона сифатида фойдаланиб келинган бўлиб, бу ерда жуда кўп маҳбуслар сақланган ҳамда оғир азоб-қийноқларга солинган.

    Узоқ йиллар давомида объектдан ноўрин фойдаланиш ҳамда асрашга доир ишларнинг амалга оширилмагани сабабли мадраса аянчли аҳволга келиб қолган. Қамоқхонага айлантирилган даврда маҳбуслар қочиб кетмаслиги учун мадрасанинг иккинчи қаватидаги ўттиз бир ҳужра бузиб ташланган. “Турма” шароитига мослаштирилиб, фақат ташқи деворлари қолдирилган. Шимол томондаги “гулдаста”ларнинг фонуслари емирилиб тушган, бош пештоқнинг ироқи муқарнаслари бузилиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

    2022 йил Маданий мерос агентлиги томонидан республикадаги маданий мерос объектлари ҳолати, муаммолари ўрганилиб, рўйхат шакллантирилган ҳамда улар уч тоифа (авария, таъмирталаб ва қониқарли ҳолат)га ажратилган.

    Хусусан, юқорида қайт этилган Бухоро вилоятидаги “Ғозиён” мадрасаси таъмирталаб ҳолатдаги объектлар рўйхатига киритилган бўлиб, объектнинг конструктив ҳолати бошқа авария ҳолатидаги объектларга нисбатан яхши бўлгани сабабли объектнинг реставрация ишларини 2024 йилда бошлаш режалаштирилган.

    “Бугунги кунда Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти томонидан объектнинг лойиҳаолди тадқиқотлари ўтказилиб, реставрация лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда ЮНЕСКО Умумжаҳон мерос маркази билан келишилган ҳолда реставрация ишлари олиб борилади”, — дейилади муносабатда.

    18.04.2023, 15:19   Изоҳ (0)   3969
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги 7 та тарихий обида Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди

    07.07.2022, 10:45

    Бухородаги тарихий хароба ҳовли маданий мерос сифатида рўйхатга олинадиган бўлди

    10.08.2022, 22:21

    Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси этиб тайинланди

    18.04.2023, 15:12

    “Эндиликда аёллар туғруқ таътилига қадар тиббий кўрикдан ўтиш учун ишдан бўш иш куни олишлари мумкин” — ҳуқуқшунос (видео)

    18.04.2023, 15:06

    Самарқандда ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ерни 25 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди 

    18.04.2023, 13:50

    Ўзбекистонда 2023 йилнинг уч ойида қанча фуқаро судлангани маълум бўлди

    18.04.2023, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55

    Ўйиндан олдинги босим: БАА футбол майдонида эмас, майдон ташқарисида ҳам “ўйнамоқда”

    Спорт | 3 июн, 22:49

    Пенальти зарбаси пайтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартириш киритилди

    Спорт | 3 июн, 22:48

    Қибрайда бир ой аввал бедарак йўқолган қиз ўлик ҳолда топилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:40

    Сурия раҳбари аш-Шараъа сентябрь ойида АҚШга ташриф буюриб, БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 3 июн, 22:30

    Андижонда аёлни шарманда қилмаслик учун 7 минг доллар талаб қилган эркак ушланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.