“Бавария” раҳбарияти ҳужумчи Садио Манени жаримага тортди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, клуб баёнотида қайд этилишича, футболчи Бундеслига доирасидаги “Ҳоффенҳайм”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Хабарларга кўра, Мюнхен клуби Сенегал терма жамоаси ҳужумчисини 500 минг евро миқдорида жаримага тортган.
Bild нашрининг хабар қилишича, Футболчилар ўзаро келишиб олган. Лерой Сане клубдан Мане билан шартномани бекор қилмасликни ва уни кескин жазоламасликни сўраган.
Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки ўйини доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан (0:3) кейин Мане кийиниш хонасида Саненинг юзига зарба берган ва жамоадошининг лабига жароҳат етказганди.
Қатор ОАВ “Бавария” Маненинг бу ҳаракатига нисбатан кескин жазо қўллаши, улар орасида футболчи билан шартномани бекор қилиш варианти ҳам борлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)